Ўзбекистон WorldSkills International халқаро ҳаракатининг 83-аъзоси сифатида қабул қилинди.

Ўзбекистон WorldSkills International халқаро ҳаракатининг 83-аъзоси сифатида қабул қилинди

17 январь WorldSkills International директорлар кенгаши Ўзбекистоннинг WorldSkills International ҳаракатига қўшилиш ҳақидаги аризасини тасдиқлади.

Қайд этилишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бир қатор идоралар билан биргаликда таъсис этилган Ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциацияси WorldSkills Узбекистан миллий оператори ҳисобланади.

WorldSkills International бутун дунё бўйлаб касбий таълим, касб малакаси мақомини ва стандартларини оширишни ва бутун дунё бўйлаб халқаро мусобақалар ўтказиш орқали ишчи касбларни оммалаштиришни мақсад қилган халқаро нотижорат ассоциация ҳисобланади.