Ўзбекистон WorldSkills International халқаро ҳаракатининг 83-аъзоси сифатида қабул қилинди
17 январь WorldSkills International директорлар кенгаши Ўзбекистоннинг WorldSkills International ҳаракатига қўшилиш ҳақидаги аризасини тасдиқлади.
Қайд этилишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бир қатор идоралар билан биргаликда таъсис этилган Ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциацияси WorldSkills Узбекистан миллий оператори ҳисобланади.
WorldSkills International бутун дунё бўйлаб касбий таълим, касб малакаси мақомини ва стандартларини оширишни ва бутун дунё бўйлаб халқаро мусобақалар ўтказиш орқали ишчи касбларни оммалаштиришни мақсад қилган халқаро нотижорат ассоциация ҳисобланади.
11.05.2022
“Evolution and Experience of “SwissSkills”
11.05.2022
ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ
31.08.2021